Хитой орбитага 10 та Geely-0 алоқа сунъий йўлдошини муваффақиятли олиб чиқди

Хитой орбитага 10 та Geely-0 алоқа сунъий йўлдошини муваффақиятли олиб чиқди

Хитой автомобилсозлик саноати эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган Geely-03 алоқа сунъий йўлдошларини муваффақиятли учирди.

Бу ҳақда Хитойнинг Аэрокосмик фан ва технология корпорацияси (CASC) маълум қилди.

WeChat ижтимоий тармоғидаги саҳифасида айтилишича, учириш Пекин вақти билан соат 02:30да Тайюань космодромидан (Шаньси шимолидаги) CZ-6 ракетаси (“Чанчжэн-6”) ёрдамида амалга оширилган. Бу Чанчжэн типидаги ташувчининг 534-учиришидир.

Сунъий йўлдошлар автоном ҳайдаш технологиялари ва Хитойнинг Geely автомобилсозлик компаниясининг автомобиллараро алоқа хизматларини тақдим этиш тизимини синовдан ўтказиш учун ишлатилади. Бундан ташқари, улар океанларни кузатиш учун мўлжалланган. Лойиҳани илгари 2022 йил июнь ва 2024 йил февраль ойларида бир хил номдаги космик кемаларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳини учирган CASC шўъба корхонаси CGWIC амалга оширмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!