БАА Ғазодан 100 га яқин ярадор ва оғир касалларни эвакуация қилди

БАА Ғазодан 100 га яқин ярадор ва оғир касалларни эвакуация қилди

Бирлашган Араб Амирликлари Ғазо секторининг 97 нафар ярадор ва оғир касал аҳолисини ҳамда уларнинг 155 нафар оила аъзоларини ўз ҳудудига кўчирди. Бу ҳақда WAM ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, эвакуация қилинган анклав аҳолиси, жумладан, саратон касаллигига чалинган беморларга мамлакатдаги ихтисослаштирилган марказларда тиббий ёрдам кўрсатилади. Эвакуация қилинганлар Амирлик расмийлари ёрдамида Керем Шалом назорат-ўтказиш пункти орқали ўтказилди ва Исроил жанубидаги Рамон аэропортидан Абу-Дабига йўл олди.

Маълумот учун, уруш бошланганидан бери БАА Фаластиндан 1665 нафар бемор ва уларнинг оила аъзоларини эвакуация қилган. Сўнги эвакуацияни ҳисобга олсак, уларнинг умумий сони 1917 кишига етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!