G7 ташқи ишлар вазирлари Эрондан Россияга баллистик ракеталар ва жанговар дронларни етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди.
«Катта еттилик» ташқи ишлар вазирлари Эронни Россияга баллистик ракеталар етказиб бергани учун қоралаган қўшма баёнот берди.
Сўнгги кунларда Ғарб давлатлари Эрон Россияга илк Fath-360 ракеталарини етказиб берганини бир неча бор таъкидлаган эди. Теҳрон буни рад этади, Москва эса изоҳ беришдан бош тортади.
«Эрон зудлик билан Россиянинг Украинага қарши ноқонуний ва ҳимоя қилиб бўлмайдиган урушини қўллаб-қувватлашни тўхтатиши ва Украина халқи ҳамда кенгроқ Европа ва халқаро хавфсизликка тўғридан-тўғри таҳдид соладиган баллистик ракеталар, учувчисиз учоқлар ва тегишли технологияларни етказиб беришни тўхтатиши керак», — дейилади баёнотда.
Шунингдек, «Катта еттилик» давлатлари Эронни Россиянинг Украинадаги урушини қўллаб-қувватлаганликлари учун жавобгарликка тортишдан воз кечмасликлари ва аллақачон «муҳим янги чоралар» билан жавоб беришганлиги қайд этилган. 10 сентябрь куни Буюк Британия, Франция, Германия ва АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий этди, хусусан, у билан тўғридан-тўғри рейсларни тўхтатди.
Америка қамоқхонасида 12 йил вақт ўтказгандан сўнг баскетболчи Бритни Грайнер эвазига Россияга қайтган қурол савдогари Виктор Бут одатий иш билан шуғуллана бошлади. Энди у...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Украиналик хакер АҚШ, Канада, Франция, Германия, Норвегия ва Нидерландия саноат корхоналари ресурсларига ҳужум қилди. Хакерлик натижасида кўрилган зарар 73 миллион долларга баҳоланган, дея хабар беради компания.
АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп муҳожирлар Америка фуқаролари ва полиция ходимларини ўлдирган тақдирда уларни қатл қилишга чақирди. Бу ҳақда у Колорадодаги тарафдорлари олдидаги чиқишида гапирди, деб ёзади РИА Новости .
Бу ҳақда БМТ Бош котибининг махсус вакили ва УНАМА раҳбари Роза Отунбоева Халқаро қиз болалар куни муносабати билан баёнот берди , деб хабар беради миссия расмий сайти.
Замонавий дунё ҳар бир соҳада юқори тезликни талаб қилади. Айниқса, уйдан чиқмасдан туриб инсоният учун муҳим саналган озиқ-овқат маҳсулотларини тез ва сифатли етказиб бериш ҳам вақтимизни ҳам нақдимизни тежашга ёрдам беради. Қувонарлиси, юртимизда ушбу хизматни амалга оширувчи компаниялар сафи кенгаймоқда. Яқинда етказиб бериш хизматлари қаторига Wolt ҳам қўшилди.
Телеканал маълумотларига кўра, ер ости сувлари даражаси юқори бўлгани учун тегишли қарор қабул қилинган. Шу сабабли, қабрга фақат кул солинган урналарни қўйиш мумкин бўлган янги қоида жорий этилди.