Борис” тўфони Австрия, Чехия, Полша, Руминия, Словакия ва Венгрияни қамраб олди

Борис” тўфони Австрия, Чехия, Полша, Руминия, Словакия ва Венгрияни қамраб олди

Европада сув тошқинлари кучаймоқда, “Борис” тўфони Австрия, Чехия, Полша, Руминия, Словакия ва Венгрияни қамраб олди

Дастлабки маълумотларга кўра, 7 киши ҳалок бўлган. Кўплаб шаҳарлар бутунлай сув остида қолган, ўн минглаб одамлар электр таъминотисиз қолган. Қутқарувчилар вертолётлардан одамларни эвакуация қилмоқда.

Полшада кичик Стронё-Слаские шаҳарчаси сув босимига бардош бера олмаган тўғоннинг бузилиши туфайли сув остида қолди. Сув тошқинлари Қуйи Силезия, Ополск ва Малополск воеводеликларида катта зарар етказди.

Полшада мамлакат жануби ва ғарбидаги ҳалокатли сув тошқинлари туфайли табиий офат ҳолати жорий этилади. Украина Полша ва Чехияга табиий офат оқибатларини енгишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!