“Мустақиллик-25” конида айни пайтда 604-сонли қудуқни сўндириш жараёни якунланди

“Мустақиллик-25” конида айни пайтда 604-сонли қудуқни сўндириш жараёни якунланди

Сентябрь ойи бошида водород сулфидажралиб чиққан “Мустақиллик-25” конидаайни пайтда 604-сонли қудуқни сўндириш жараёни якунланди.

Шу мақсадда сизиб чиқишга қарши ускунанинг қўшимча блоги қурилди ваўрнатилди. Сўндириш учун қудуқ оғзини тайёрлаш ва боғлаш жараёни ўтказилди.Қудуқ герметикланди ва сўндирилди.

14 сентябрь куни таҳминан соат 13:05да минорадан чикиб турган қувурнинг устига ПВО (сизиб чиқишга қарши қурилма) ўрнатилиб, 15 сентябрь куни тўлик тизимнипресслаш ўтказилди. 15 сентябрь куни соат 16:40 да Барит номли махсус эритмаюборилди ва 16:50 лар чамаси минорадан ва чиқарувчи ускуналардан газ чикиши тўхтатилди.

Ҳодиса оқибатларини режали бартарафэтиш жараёни махсус ташкил этилган штаб назорати остида амалга оширилди. Вазиятнипрофессионал баҳолаш мақсадида воқеа жойига Ўзбекистон, шунингдек, Россия ваАҚШ экспертларининг ташрифи ташкилэтилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳодиса оқибатларни бартараф этиш давомида аҳоли учун ҳеч қандай хавф бўлмаган.

Барча зарур чора-тадбирлар Очиқ нефть ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми, Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ишлар барча зарур техника ва ускуналар билан тўлиқ таъминланган ҳолда олиб борилди. Ҳодиса бошидан барча зарур чоралар кўрилган. Хусусан, атрофда жойлашган аҳоли пунктларида ҳаво муҳитини ўлчаш ва мониторинг қилиш учун махсус постлар ўрнатилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, атмосферада зарарли моддаларнинг рухсат этилган максимал концентрациясидан ошиб кетиш ҳолатлари кузатилмаяпти. Шунингдек, бурғилаш қурилмасининг ишчи майдонини тозалаш ишлари амалга оширилди ва якунланди, таянч майдон махсус техника ва ускуналарни тўлиқ ўрнатиш ва фойдаланиш учун тайёрланди.

Шуни қўшимча қиламизки, “Мустақиллик-25” конини ўзлаштиришалоҳида мураккаблиги билан ажралибтуради, бу ерда халқаро тажрибаданфойдаланилади ва кучайтирилганхавфсизлик чоралари кўрилади, шужумладан ходимларга доимий йўл-йўриқ кўрсатилади. Углеводородни қазиб олиштобора мураккаблашиб бормоқда, бу эсадоимий равишда янги тажриба вакўникмаларни талаб қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!