Швецияда баъзи мигрантларга 34 минг долларгача пул таклиф этилади

Швецияда баъзи мигрантларга 34 минг долларгача пул таклиф этилади

Швецияда баъзи мигрантларга ўз мамлакатларига ихтиёрий равишда қайтиш эвазига 34 минг долларгача пул таклиф этилади

Бу ҳақда Newsweek хабар берди.

Ушбу чора 2026 йилдан кучга киради. Грант олишни истаган мигрантлар Швеция паспортидан воз кечиши керак бўлади.

Бугунги кунда Швецияда деярли 2,2 миллион мигрантлар яшайди, бу аҳолининг 20% ​​дан ортиғини ташкил қилади. Баъзи шаҳарларда мигрантлар гурухлари автоном турмуш тарзини олиб боради, ҳатто полиция ҳам улар яшаётган ҳудудга киришдан қўрқади.

Қайд этилишича, Швецияда Африка, Афғонистон ва Яқин Шарқдан келган одамлар жиноий гуруҳлар тузиб, гиёҳванд моддалар савдоси, ўғирлик ва талончилик билан шуғулланиши ҳолатлари кўпайган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!