Европада олти киши «Борис» қурбони бўлди

Европада олти киши «Борис» қурбони бўлди

Шарқий ва Марказий Европада камида олти киши «Борис» тўфони қурбони бўлди. Бу ҳақда Руминиянинг Либертатиа газетаси хабар берди .

Қутқарувчиларнинг статистик маълумотларига таянган нашрнинг маълум қилишича, тўрт киши Руминияда , бири Полшада ва яна бири Австрияда табиий офат қурбони бўлган . Яна бир киши бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Бундан ташқари, бўрон беш мингдан ортиқ хусусий турар-жойларни бутунлай вайрон қилгани ёки зарар кўргани даъво қилинмоқда. Минтақанинг айрим дарёларида сув сатҳи икки баробардан кўпроққа кўтарилиб, ўнлаб аҳоли пунктларини сув босиши хавфи туғдирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!