Россия Қора денгиз флоти Новороссийскдан эвакуация қилинди

Россия Қора денгиз флоти Новороссийскдан эвакуация қилинди

Россия Қора денгиз флоти Украина Қуролли Кучларининг узоқ масофали ракета зарбалари эҳтимоли туфайли Новороссийскдан эвакуация қилинди. Бу ҳақда ОSINT таҳлилчиси маълум қилди.

"Бу Украина авиациясидан келаётган таҳдидлар ҳамда Storm Shadow ракеталарининг Россия ҳудудида қўлланилиши мумкинлигига тайётгарлик бўлиши мумкин. Бугун Россия ҳарбий-денгиз кучлари Новороссийскни эвакуация қилишни якунлаган кўринади", —деб ёзади ҳарбий таҳлилчи Ҳ.И.Саттон Х ижтимоий тармоғида. У ўз хабарига бўш порт тасвирланган сунъий йўлдош тасвирини илова қилган.

Бир кун олдин Reuters агентлиги европалик дипломатик манбаларига таянган ҳолда Киев Россиядаги узоқ масофали ракеталар билан ҳужум қилмоқчи бўлган нишонлар рўйхатини Вашингтон ва Лондонга топширгани ҳақида хабар берган эди. Агентлик маълумотларига кўра, рўйхатга қўмондонлик марказлари, ёқилғи ва қурол-яроғ омборлари, шунингдек, ҳарбийлар тўпланган жойлар киритилган. Украина ҳарбийлари, шунингдек, Американинг АТАCМS, Буюк Британиянинг Storm Shadow ва Франциянинг SCALP ракеталаридан фойдаланишни кутишмоқда.

Америка урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, агар АТАCМS ёки Storm Shadow'дан фойдаланиш бўйича чекловлар бекор қилинса, Ростов, Воронеж, Белгород, Курск, Брянск, Орёл, Липетск, Тамбов ва Калуга вилоятлари хавф остида қолади. Умуман олганда, Россия Федерациясида 245 та ҳарбий объект ҳужум нишони бўлиши мумкин. Улардан фақат 16 таси (ёки 6,5%) ҳаво базалари, қолганлари Россия бригадалари, штаб-квартиралари, қўмондонлик пунктлари ва ҳарбий заводларнинг базаларидир. Шу тариқа, Новороссийскдаги ҳарбий-денгиз базаси, Краснодар ўлкасидаги ҳарбий аэродромлар, Шайковкадаги авиабазалар ва бошқа бир қанча йирик ҳарбий объектлар ракета ҳужумига учраши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!