Катта бойликларни кузатувчи Informa Connect Academy'нинг янги ҳисоботига кўра, SpaceX, Tesla ва Х ижтимоий тармоғининг эгаси Илон Маск 2027 йилга бориб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин.
Шу ой бошида академиянинг «2024 Триллион Доллар Cлуб» ҳисоботи тарқала бошлаганда Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, у 251 миллиард доллар бойлиги билан дунёдаги энг бой одам ҳам эди.
Таҳлилларга кўра, ҳиндистонлик тадбиркор ва йирик конгломерат асосчиси Гаутам Адани йиллик ўсиш суръати 123% даражасида сақланиб қолса, 2028 йилга бориб иккинчи триллионерга айланиши прогноз қилинмоқда.
Индонезиялик магнат Пражого Пангесту ва Nvidia технология компанияси бош директори Женсен Хуанг, агар ҳозирги тенденциялар давом этса, 2028 йилга келиб триллионерга айланиши мумкин.
LVMH Moet Hennessy Louis Vuitton раҳбари ва қарийб 200 миллиард долларлик бойлиги билан дунёнинг учинчи энг бадавлат одами Бернард Арно, шунингдек, Meta бош директори Марк Цукерберг 2030 йилга бориб 1 триллион доллардан ошиши кутилмоқда.
Америка қамоқхонасида 12 йил вақт ўтказгандан сўнг баскетболчи Бритни Грайнер эвазига Россияга қайтган қурол савдогари Виктор Бут одатий иш билан шуғуллана бошлади. Энди у...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Бу ҳақда БМТ Бош котибининг махсус вакили ва УНАМА раҳбари Роза Отунбоева Халқаро қиз болалар куни муносабати билан баёнот берди , деб хабар беради миссия расмий сайти.
Замонавий дунё ҳар бир соҳада юқори тезликни талаб қилади. Айниқса, уйдан чиқмасдан туриб инсоният учун муҳим саналган озиқ-овқат маҳсулотларини тез ва сифатли етказиб бериш ҳам вақтимизни ҳам нақдимизни тежашга ёрдам беради. Қувонарлиси, юртимизда ушбу хизматни амалга оширувчи компаниялар сафи кенгаймоқда. Яқинда етказиб бериш хизматлари қаторига Wolt ҳам қўшилди.
Телеканал маълумотларига кўра, ер ости сувлари даражаси юқори бўлгани учун тегишли қарор қабул қилинган. Шу сабабли, қабрга фақат кул солинган урналарни қўйиш мумкин бўлган янги қоида жорий этилди.