Литвада Бундесвер қўшинларини жойлаштириш 2025 йилда бошланади

Литвада Бундесвер қўшинларини жойлаштириш 2025 йилда бошланади

Германия ва Литва мудофаа вазирлари Борис Писториус ва Лауринас Касcиунас 2025-йилда Литвада Бундесвер бригадасини доимий жойлаштириш тўғрисида шартнома имзоладилар.

Янги ҳужжат НАТОнинг кучлар мақоми тўғрисидаги келишувни тўлдиради ва немис қўшинларини жойлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини, жумладан, солиқ, соғлиқни сақлаш ва жамоат хавфсизлиги масалаларини белгилайди. "Аскарлар ва уларнинг оилалари ўзларини уйда ҳис қилишлари мен учун жуда муҳим", деди Писториус.

2024 йил апрель ойидан бошлаб Литвада қўллаб-қувватлаш бўлими ишлай бошлади, кейинчалик у бригада таркибига киради. Тахминан 4000 кишидан иборат иккита танк баталонини жойлаштириш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!