Хитой давлат сири бўйича чораларни кескин кучайтирмоқда

Хитой давлат сири бўйича чораларни кескин кучайтирмоқда

Хитой давлат сирларига кириш ҳуқуқига эга бўлган ҳукумат амалдорларига нисбатан қоидалар ва текширувларни кучайтирди. Бу ҳақда South China Morning Post ёзмоқда.

«Янги қоидалар Хитойнинг кенг давлат секторида ишлайдиган амалдорлар учун қўлланма бўлиб хизмат қилади», дейилади ушбу хабарда.

Қайд этилишича, ушбу қоидалар «давлат сирларини яхшироқ ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган». Қоидалар давлат сири билан ишлайдиган ходимларни янада қаттиқроқ текширишни назарда тутади.

Муаллифларнинг фикрича, янги қоидалар Хитой ҳақида турли маълумотларни олиши мумкин бўлган хорижий рақобатчилардан ҳимоя қилиш учун зарур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!