Vaxxas COVID -19 га қарши биринчи оқсилли пластирь вакцинани жорий қилди

Vaxxas COVID -19 га қарши биринчи оқсилли пластирь вакцинани жорий қилди

Австралиянинг Vaxxas биотехнологик компанияси коронавирусга қарши биринчи оқсилли пластирни яратди. Кенг қамровли лаборатория синовлари оқсилга асосланган пластирь-вакцина жуда самарали эканлиги кўрсатди. «Биз пластирь орқали юборилган вакцина билан коронавируснинг барча маълум вариантларини зарарсизлантириш қобилиятини исботладик».

Пластирь орқали юбориладиган препарат коронавируснинг ҳар бир штаммини зарарсизлантирувчи кенг иммунитет жавобини ҳосил қилади. Олимлар пластирни Уханда олинган биринчи штаммда, ҳамда "альфа", "бета", "гамма", "дельта", "каппа", "лямбда", ва “омикрон” штаммларида ҳам тадқиқотлар ўтказиб кўришди. Барча намуналарда [вакцина пластирь] вирусни зарарсизлантириш қобилияти ҳужжатлаштирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!