Ўзбекистон Россия вакциналарига ишонади

Ўзбекистон Россия вакциналарига ишонади

Ўзбекистон ҳукумати Россия вакциналарига ишонади ва уларни, хусусан, грипп ва ЎРВИга қарши вакциналарни харид қилишни давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда мамлакат санитария-эпидемиология осойишталиги ва соғлиқни сақлаш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

“Грипп ва ЎРВИнинг мавсумий кучайишидан олдин, биз одатда вакцинани Россия Федерациясидан сотиб оламиз... Биз Россия Федерациясининг вакциналарига ишонамиз”, — деди Отабеков Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган санитария-эпидемиология осойишталиги бўйича Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигига бағишланган матбуот анжуманида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!