Ўзбекистон миллий статистика тизими халқаро глобал баҳолашдан ўтказилди

Ўзбекистон миллий статистика тизими халқаро глобал баҳолашдан ўтказилди

Халқаро амалиётда статистика идораларининг фаолияти глобал баҳолашдан ўтказиб борилади. Глобал баҳолашнинг мақсади халқаро ва Европа кўрсатмалари ва тавсияларига, шу жумладан, БМТнинг расмий статистикани асосий тамойиллари ва Европа статистикаси амалиёт кодексига мувофиқ, расмий статистикани тайёрлашда институционал, ташкилий ва техник салоҳиятни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилишдан иборат.

Шу боис Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига “Ўзбекистон миллий статистика тизимини глобал баҳолаш” мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа иқтисодий комиссияси экспертлар гуруҳи ташриф буюрди.

Дастлаб халқаро экспертларга сўнгги йилларда статистика тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, соҳага замонавий АКТнинг жорий этилиши, вазирлик ва идоралар билан ахборот алмашинувида интеграция жараёнлари ҳамда очиқлик борасида халқаро рейтинглардаги натижалар борасида батафсил ахборотлар берилиб, тақдимотлар қилинди.

Халқаро экспертлар гуруҳи, Глобал баҳолаш доирасида расмий статистиканинг бошқа ишлаб чиқарувчилари, жумладан, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазрилиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар вакиллари билан учрашиб, уларнинг расмий статистика бўйича фаолиятини ўрганишди.

Ўзбекистондаги халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, БМТ ваколатхонаси, БМТ тараққиёт дастури, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва UNICEF каби ташкилотлар вакиллар билан ҳамда Статистика агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ОАВ, олийгоҳлар вакиллари ва бошқа фаоллар билан учрашилиб, агентлик билан ўзаро ҳамкорлиги, расмий статистикадан фойдаланиш даражаси, ҳамкорликдаги лойиҳалар истиқболлари муҳокама қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!