Юлия Навалная Human Rights Foundation инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси этиб сайланди

Юлия Навалная Human Rights Foundation инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси этиб сайланди

Бу ҳақда HRF сайти ва Навалнаянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берилди. Навалная номзодини 2012 йилдан бери ташкилотни бошқариб келаётган Гарри Каспаров қўллаб-қувватлаган.

"Диктатура бизнинг яқинларимизга ва бутун дунёга таҳдид солаётганига шахсан гувоҳ бўлган одам сифатида Human Rights Foundation ташкилоти раиси лавозимини эгаллаш мен учун шараф", — деб ёзди Навалная.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Алексей Навалнийнинг ишини давом эттириш унинг учун устувор вазифа бўлиб қолади.

Human Rights Foundation 2005 йилда ҳуқуқ ҳимоячиси Тор Ҳалворссен томонидан ташкил этилган. Унинг бош офиси Нью-Йоркда жойлашган. HRF бутун дунёдаги диктатураларга қарши туришни ўз олдида турган асосий мақсади деб билади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!