Урганчдаги мактабда дарс тақсимотида таниш-билишчилик қилиняптими?

Урганчдаги мактабда дарс тақсимотида таниш-билишчилик қилиняптими?

Жорий йил 18 март куни ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳридаги 28-сонли мактабнинг ўқув ишлари бўйича директори ўринбосари М.Нурметова томонидан видеомурожаат йўлланди.

Мазкур мурожаатда М.Нурметова мактабда дарс тақсимотида таниш-билишчиликка йўл қўйилаётгани, дарслар ўз вақтида ўтказилмаслиги, мактабда ноҳақликлар бўлаётгани, шунингдек, пенсия ёшидаги баъзи ходимлар нафақага чиқмаётгани каби ҳолатларни келтирган.

Бу юзасидан қуйидагилар маълум қилинди.

Мактабда дарс тақсимоти бўйича бошқарма томонидан бир неча бор ўрганиш ишлари олиб борилган бўлиб, ўрганиш натижасида дарс машғулотлари август ойида методбирлашма раҳбарлари тавсиялари асосида ҳамда мактаб Педагогика кенгаши томонидан тасдиқланган ҳолда амалга оширилганлиги аниқланган.

Мазкур мактабда бугунги кунда ўқувчилар сонидан келиб чиқиб 3 нафар ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари фаолият юритиб, таълим жараёнининг сифатини ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш натижалари объектив равишда баҳоланишини, тўгараклар ва қўшимча машғулотлар ишини мунтазам назорат қилиш, педагог ходимлар томонидан ўтказилаётган дарсларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ўқув-тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосарларининг асосий вазифаси сифатида М.Нурметованинг ҳам зиммасига юклатилган.

Бугунги кунда ходимни нафақа ёшига тўлгани учун меҳнат шартномасини бекор қилиш таъқиқланган бўлиб, уни бўшатиш бўйича қонуний асос мавжуд эмаслигини маълум қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!