Жазоирда муддатидан олдин президентлик сайловларида овоз бериш бўлиб ўтмоқда

Жазоирда муддатидан олдин президентлик сайловларида овоз бериш бўлиб ўтмоқда

Жазоирда президентлик сайловлари учун овоз бериш бошланди, унда учта номзод иштирок этмоқда.

Мамлакат бўйлаб овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 08:00да бошланди ва 19:00 гача давом этади. Мустақил сайлов қўмитаси, агар керак бўлса, овоз бериш бир соатга узайтирилиши мумкинлигини таъкидлади.

Бутун мамлакат бўйлаб тахминан 24 миллион жазоирлик овоз бериш ҳуқуқига эга. Чет элдаги жазоирликлар ҳам 2 сентябрдан бошлаб ўз мамлакатларидаги дипломатик ваколатхоналарда овоз беришда давом этмоқда.

Президентлик сайловларида амалдаги президент Абделмаджид Теббун, Социалистик кучлар фронти вакили Юсуф Аучич ва Тинчлик учун ҳаракат жамияти вакили Абделали Ҳассани Черифлар бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!