Зеленский Италия бош вазири Мелони билан учрашди

Зеленский Италия бош вазири Мелони билан учрашди

Учрашув Италиядаги “Амброзетти” форуми доирасида бўлиб ўтди. Володимир Зеленский Жоржа Мелони билан жанг майдонидаги вазият, Россиянинг Украина инфратузилмасига ҳужумлари ва мамлакатнинг мудофаа эҳтиёжлари ҳақида суҳбатлашди.

Зеленский ва Мелони, шунингдек, Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан Киевга 50 миллиард доллар кредит бериш ҳақидаги G7 қарорининг амалий ижросини муҳокама қилишди.

Бундан ташқари, Володимир Зеленский Италиянинг 2025 йилда бўлиб ўтадиган Украинани тиклаш бўйича навбатдаги конференцияни ўтказиш қарорини қайд этди.

“Амброзетти” форуми доирасида Зеленский Нидерландиянинг ўта ўнгчи “Озодлик” партияси раҳбари Герт Вилдерс билан ҳам учрашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!