Кремль Путиннинг режалари ҳақида гапирди

Кремль Путиннинг режалари ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путин яқин келажакда хорижий сафарларни режалаштирмаяпти, деди унинг матбуот котиби Дмитрий Песков «ТАСС»га.

«Йўқ, у яқин келажакда буни режалаштирмайди», деди у тегишли саволга жавоб бериб.

Кремль вакилининг сўзларига кўра, кейинги хорижий сафар айнан қачон амалга оширилиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Ёз бошида Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков Россия раҳбарининг Туркияга ташрифига тайёргарлик ҳақида маълум қилган эди, бироқ Песков центябр ойи бошида айтганидек, унинг аниқ саналари ҳали аниқланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!