Исроил сўнгги икки кун ичида қанча бегуноҳ одамни ўлдирганини биласизми?

Исроил сўнгги икки кун ичида қанча бегуноҳ одамни ўлдирганини биласизми?

Исроил сўнгги 48 соат ичида Ғазода 61 кишини ўлдирди.

Анклавдаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 48 соат ичида Ғазо секторида камида 61 фаластинлик ҳалок бўлди, 162 нафари яраланди.

Охирги қайд этилган ўлимлар умумий сони 40,939 га етди. Ўтган йилнинг 7 октабр куни бошланган қирғиндан буён камида 94 616 киши жароҳат олган.

Шунингдек, Хон Юнислик Яқин ал-Астал исмли яна бир бола Исроилнинг Ғазо секторига ёрдамни тўсиб қўйишда давом этаётгани сабабли тўйиб овқатланмасликдан вафот этди.

Исроилнинг Нусейратдаги ҳужумидан кейин қурбонлар сони ортиб бормоқда.

Фаластин фуқаролик мудофааси вакилига кўра, Исроилнинг Ғазо марказидаги Нусайрат қочқинлар лагерининг ғарбий қисмига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди.

Ўлганлар орасида бир бола ҳам бор, дея қўшимча қилинади баёнотда.

Исроил армияси Хеврон яқинидаги 45 қишлоқ хўжалиги обектини бузиб ташлади.

Вафа ахборот агентлиги хабарига кўра, Исроил кучлари Хеврон шимоли-ғарбидаги Тайбеҳ ҳудудида 45 та қишлоқ хўжалиги биноларини бульдозер билан йўқ қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!