Эрдоған: «Исроилга қарши чиқиш мусулмонларнинг диний бурчидир»
Ражаб Тоййиб Эрдўған яқинда имом-хатиб мактаблари ўқувчилари қурултойидаги нутқини якунлади. Туркия президенти ўз нутқида Фаластиннинг қаршилик ҳаракати Хамасни қўллаб-қувватлади ва Туркия душманлари биринчи навбатда турк диний қадриятларини нишонга олаётганини айтди.
«Ҳамас бугун нафақат Ғазо секторини, балки исломий давлатлар ва Туркияни ҳам ҳимоя қилмоқда <...> Исроил давлати террорига қарши курашиш биз учун исломий бурч, диний бурч ва ватанпарварлик масаласидир», - деди Эрдўған.
«Бу ерлар икки асрдан бери ҳужумга учраган, бироқ эътибор беринг: улар энг кўп иймонга ҳужум қиладилар ва энг муҳими [Туркиянинг] душманлари бизнинг диний қадриятларимизга ҳужум қилади».
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).