«Пандемия» фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтади

«Пандемия» фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтади

9 сентябрь куни Кинематография агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида “Yagona Cinema” студияси томонидан яратилган «Пандемия» бадиий фильмининг махсус премьераси ўтказилади.

Фильмда бош ролни Матёқуб Матчонов ижро этган. Шунингдек, картинада Тамара Мирмақсудова, Айсанем Юсупова, Саидкомил Умаров, Фарҳод Абдуллаев, Баҳодир Мусаевлар суратга тушган.

Фильм 2020–2021 йилларда бутун дунёга, хусусан, Ўзбекистон аҳолиси ҳаётига хавф солган Cовид-19 вируси ва унинг мамлакатдаги тиббиёт соҳасига таъсири ҳақида ҳикоя қилади.

Сенарий муаллифи Ҳуснилло Жомонқулов, режиссёр Мадина Халилова, операторлар Дилмурод Турдибоев ва Алишер Аҳмедов, продюсер Аброр Набиев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!