Украина армияси гаубицалар билан қувватлантирилади

Украина армияси гаубицалар билан қувватлантирилади

Германия Украинага яна 12 та гаубица етказиб беради.

Берлин Украинага қўшимча 12 та ўзиюрар гаубица етказиб беришга ваъда берди.

Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Борис Писториус жума куни Киевни қурол-яроғ билан таъминловчи «Рамштейн» номли давлатлар гуруҳи йиғилиши чоғида маълум қилди.

Ғарбий Германиядаги АҚШ ҳарбий-ҳаво базасида сўзлаган Писториус гаубицалар мамлакат ҳарбий инвентарларидан эмас, балки саноатдан келишини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, олтита гаубица йил охиригача етиб бориши керак, қолганлари эса 2025 йилда етказиб берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!