Исроил вазири: «Бизга ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар керак эмас»
Исроилнинг ўта ўнгчи Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир, Исроилнинг Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш ва маҳбуслар алмашиш бўйича музокаралардаги иштирокини тўхтатиш учун ҳаракат қилаётганини айтди.
«Мен ҲАМАС билан музокараларни тугатиш устида ишлаяпман», деди ўта ўнг вазир ва қамалдаги Фаластин анклавида «ёқилғи ва электр таъминотини улар қулаб тушмагунча» тўсиб қўйишга чақирди.
Бир кун олдин Исроилнинг Haaretz газетаси Бенямин Нетаняхунинг ҳукмрон коалициясидаги манбаларига таяниб, Исроил бош вазири «бир неча ҳафта олдин маҳбусларни алмашиш бўйича битим тузмаслик тўғрисида якуний қарор қабул қилган» маълумотларини эълон қилди. Филаделфия йўлагининг «самарали ПР» ни эгаллаши, халқнинг кўз ўнгида бекор қилинган битимни оқлаш учун мўлжалланган.
«Бинямин Нетаняху бир неча ҳафта олдин келишувга эришмоқчи эмаслигига қарор қилди. У Филаделфия йўлагидан фойдаланиб, ўз томонига ақлли ўнг қанот вакилларини ҳам жалб этиши ва бир нечта сиёсий очколарни қўлга киритиши мумкинлигини англаб етди», — дея иқтибос келтиради Исроил нашри.
Кантар институтининг янги тадқиқоти шуни кўрсатдики, исроилликларнинг 53 фоизи ҳатто «Филаделфия коридоридан чиқиш эвазига» маҳбусларни озод қилиш келишувини маъқуллайди ва сўралганларнинг атиги 29 фоизи Филаделфия коридорини эгаллашни маҳбусларни озод қилишдан кўра устувор вазифа деб билишади.