—— "YouTube" ўз платформасида ўсмирлар учун ота-она назорати функциясини кенгайтирмоқда. “Янги” функция шу ҳафтадан бошлаб бутун дунё бўйлаб мавжуд бўлади.
Назорат функцияси "YouTube" Оила марказига бирлаштирилган ота-оналар ва васийларга ўз ҳисобларини ўсмирлар аккаунтлари билан боғлаш имконини беради. Бу созлама ота-оналарга ўсмирларнинг "YouTube"даги фаолияти, жумладан, трансляциялар, юкланган видеолар, шарҳлар ва уларнинг обуналари ҳақида реал вақт режимида билдиришнома олиш имконини беради. Ушбу назорат орқали ота-оналар ўз фарзандларини "йўл-йўриқ кўрсатиш ва рағбатлантиришлари" мумкин.
"YouTube"нинг бу ҳаракати давлатларнинг ёш фойдаланувчилар учун платформанинг "яроқлилиги"га, айниқса, номақбул контент ва рекламага бўлган эътиборининг ортиши билан боғлиқ. Ушбу хусусият ёрдамида "YouTube" ўсмирлар фаолиятига янада шаффофроқ қарашни таклиф қилади.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.