Европа Иттифоқи Украинага қиш кирмасдан аввал совға бермоқчи

Европа Иттифоқи Украинага қиш кирмасдан аввал совға бермоқчи

Европа Иттифоқи Украинага қиш олдидан 40 миллион евролик янги пакет тақдим этади.

Европа Иттифоқи Украинага қиш олдидан бузилган энергетика инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш учун 40 миллион евро (тахминан 44,4 миллион доллар) пакет ажратади.

Бу ҳақда Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Леен Хда маълум қилди.

«Россия Украинанинг энергетика инфратузилмасини тинимсиз нишонга олмоқда», деб ёзади фон дер Леен, - Тез орада ҳарорат пасаяди, шунинг учун биз муҳтож украиналикларга инсонпарварлик ёрдамимизни кучайтирмоқдамиз”, - дейди у.

Унинг қўшимча қилишича, янги пакет таъмирлаш ишлари, электр энергияси, иситиш ва турар жойни қамраб олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!