АҚШ университетлари талабалар намойишидан қўрқишмоқда.
Янги ўқув йили бошланар экан, АҚШ университетлари Фаластин тарафдорларининг норозилик намойишларини қайта тикланишидан қўрқиб, талабалар фаоллигини бостиришга тайёрланмоқда.
Университет маъмурияти кампусларни қамоқхонага айлантириб, тиканли сим ва темир панжаралар ўрнатиб, қўриқчилар сонини кўпайтирмоқда. Бу чоралар аллақачон сўз эркинлигини поймол этиш сифатида танқид қилинмоқда.
Янги семестр бошланар экан, талабалик «интифода»сининг бошида турган Ню-Ёрк ва Колумбия университетлари раҳбарияти исроилга қарши ҳар қандай намойишларни бостиришга ҳаракат қилмоқда.
⭕️ Ню-Ёрк университети маъмурияти талабаларни сионизмни танқид қилувчи баёнотлар антисемитизм деб таснифланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
⭕️ Колумбия университети намойишчилар қароргоҳлари жойлашган майсазорларни ўраб қўйди.
⭕️ Виржиния университети маъмурияти янги қарорлар доирасида соат 02.00 дан 06.00 гача очиқ ҳавода ҳар қандай тадбирларни ўтказиш тақиқланганлигини маълум қилди.
⭕️ Пенсилвания университети маъмурияти университет кампусида лагерь ва тунги намойишлар ўтказиш тақиқланганини эълон қилди.
⭕️ Cасе Wэстерн Ресерве университетида 20 дан ортиқ одам иштирок этадиган ёки икки соатдан ортиқ давом этадиган норозилик намойишлари энди маъмуриятнинг ёзма рухсати билан амалга ошади.
Америка Университетлари профессорлари ассоциацияси (ААУП) университет расмийларининг норозилик намойишларига нисбатан қўпол сиёсатини қоралаб, ушбу қарорларнинг аксариятини бекор қилишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, охирги семестрда бутун дунё университетларида талабалар норозилиги бошланган эди. Минглаб талабалар полиция аралашувига қарамай, университетларининг исроилга молиявий ёрдам кўрсатишига қарши норозилик билдиришганди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Россия 7 июль кечаси 120 та украин дронларини тўхтатганини маълум қилди — ҳужум камида 10 та ҳудудни, жумладан Брянск, Курск ва Ленинград вилоятларини қамраб олди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.