Эрон: Биз бешта кемани йўқ қилганимиздан сўнг, улар қўлларини кўтариб, денгиз жангларини тўхтатишимизни сўради
Исроил нефть экспортини бузиш учун 14 Эрон кемаларига ҳужум қилди.
Ислом инқилобий гвардия корпуси қўмондони Хуссейн Саламининг айтишича, Исроил Эрон нефть экспорт қила олмаслиги учун қизил денгиз ва Ўрта эр денгизидаги 14 Эрон кемасига ҳужум қилган. Унинг сўзларига кўра, Эрон бунга жавобан уларнинг 12 кемасини йўқ қилган.
«Қизил денгиз ва Ўртаер денгизда улар нефтни экспорт қила олмаслигимиз учун 14 кемаларимизга ҳужум қилишди. Исроил режими бу ҳаракатни умуман сезилмасдан амалга оширди. Бунга жавобан биз уларнинг 12 кемасини йўқ қилдик. Биз бешта кемани йўқ қилганимиздан сўнг, улар қўлларини кўтариб, денгиз жангларини тўхтатишимизни айтишди», дейди у.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).