Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида 5 магнитудали зилзила содир бўлди

Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида 5 магнитудали зилзила содир бўлди


Туркиянинг жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 5 магнитудали зилзила содир бўлди.

Табиий офатларга қарши курашиш бошқармаси (AFAD) маълум қилишича, 5 магнитудали силкиниш маҳаллий вақт билан соат 09:31 да содир бўлган.


Зилзила манбаси Эври шаҳри яқинида, тахминан, 7 километр чуқурликда ва 1,5 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Газиантеп шаҳридан 50 км узоқликда жойлашган.

Бошқарманинг қайд этишича, табиий офатнинг салбий оқибатлари ҳозирча қайд этилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!