Самолёт ҳали парвоз қилаётганда унинг эшигини очган одам 5 сентябрь куни авиакомпания операторига 727 миллион вон (710 минг АҚШ доллари) товон тўлашга мажбур бўлди.
30 ёшлардаги эркак ноябрь ойида Asiana Airlines самолёти ҳавода тахминан 213 м дан 243 м гача қўнишга тайёрланаётган пайтда фавқулодда ёрдам эшигини муддатидан олдин очгани учун судланган эди.
5 сентябрь кунги қарор жиноий суд жараёнидан сўнг товон тўлашни белгилашга қаратилган бўлиб, Тегу туман суди 12-фуқаролик ишлари бўлими судьяси Чаэ Сон Хо томонидан чиқарилган.
Самолётда 2023 йил 26 май куни Жежу оролидан Тегуга 197 йўловчи, жумладан Улсанда бўлиб ўтиши керак бўлган ўсмирлар миллий спорт фестивалида қатнашаётган талабалар бўлган. Улардан тўққиз нафари бошланғич синф ўқувчилари бўлиб, нафас олишда қийналган ва қўнган заҳоти шифохонага етказилган.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Америка қамоқхонасида 12 йил вақт ўтказгандан сўнг баскетболчи Бритни Грайнер эвазига Россияга қайтган қурол савдогари Виктор Бут одатий иш билан шуғуллана бошлади. Энди у...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Бу ҳақда БМТ Бош котибининг махсус вакили ва УНАМА раҳбари Роза Отунбоева Халқаро қиз болалар куни муносабати билан баёнот берди , деб хабар беради миссия расмий сайти.
Замонавий дунё ҳар бир соҳада юқори тезликни талаб қилади. Айниқса, уйдан чиқмасдан туриб инсоният учун муҳим саналган озиқ-овқат маҳсулотларини тез ва сифатли етказиб бериш ҳам вақтимизни ҳам нақдимизни тежашга ёрдам беради. Қувонарлиси, юртимизда ушбу хизматни амалга оширувчи компаниялар сафи кенгаймоқда. Яқинда етказиб бериш хизматлари қаторига Wolt ҳам қўшилди.
Телеканал маълумотларига кўра, ер ости сувлари даражаси юқори бўлгани учун тегишли қарор қабул қилинган. Шу сабабли, қабрга фақат кул солинган урналарни қўйиш мумкин бўлган янги қоида жорий этилди.