Украина ва Чехия ўқ-дори ишлаб чиқарувчи завод қуриш бўйича шартнома имзолади

Украина ва Чехия ўқ-дори ишлаб чиқарувчи завод қуриш бўйича шартнома имзолади

Чехия Украинада пулемёт ва ўқ-дорилар ишлаб чиқарувчи завод қуради.

Бу ҳақда Чехия бош вазири Пётр Фиала Прагада икки давлат ҳукуматлари учрашуви якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «Репорт» хорижий ОАВга таяниб.

“Чехиянинг “SELLIER & BELLOT” компанияси вакиллари бугун украиналик ҳамкасблари билан Украинада пулемёт ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш бўйича шартнома имзолади”, — деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!