U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финалга йўл олса, қайси терма жамоага қарши майдонга тушади?
U23 Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган икки беллашув бўлиб ўтди.
Дастлаб, Япония Қатарни 4:2 ҳисобида таслим этди. Бироз аввал якунланган беллашувда эса Индонезия даҳшатли ўтган учрашувда Жанубий Кореяни пенальтилар сериясида мағлуб қилди (2:2, 11:10).
Шундай қилиб, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун Саудия Арабистонини таслим этса, финал арафасида Индонезия билан куч синашади. Ироқ - Вьетнам жуфтлиги ғолиби эса Японияга қарши майдонга чиқади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).