«Robocop» Тошкент кўчаларида патруллик қила бошлади

«Robocop» Тошкент кўчаларида патруллик қила бошлади



Тошкентда жамоат тартибини назорат қилувчи робот тест режимида ишлай бошлади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси Подробно.уз мухбирига маълум қилишича, робот профилактика бўйича инспектор ёрдамчиси вазифасини бажаради.

У шаҳар ва қишлоқ жойларда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган. Тўрт ғилдиракли ёрдамчи GPS тизими, ёзиб олиш функциясига эга юқори аниқликдаги 180 ва 360 даражали камералар билан жиҳозланган. Маёқ қоидабузарликлар ҳақида огоҳлантириш учун мўлжалланган.


Машина барча турдаги ҳуқуқбузарликларни, ҳатто ахлатни нотўғри жойга ташлашни ҳам ёзиб олиши мумкин. Улар ҳақидаги маълумотлар профилактика инспекторининг планшетига юборилади.

Эслатиб ўтамиз, робот ишлаб чиқариш бўйича етакчи NUWA Robotics компанияси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!