Репер MC Doni Молдовага киритилмади

Репер MC Doni Молдовага киритилмади

MC Doni тахаллуси билан ижод қилувчи репер Достонбек Исломов бугун Молдованинг Тараклия шаҳрида байрам концертида чиқиш қилиши керак эди.

Лекин унга Молдовага кириш таъқиқлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ижтимоий тармоқларда ИИВ томонидан имзоланган таъқиқловчи протокол суратлари пайдо бўлди.

Баённомада нима сабабдан кириш рад этилгани кўрсатилмаган.

Sputnik Молдова @rusputnikmd ёзишига кўра, артист мухолифат партия етакчиси Шорнинг концертида чиқишни режалаштиргани сабабли киритилмаган. Таъқиқ ҳукмрон партия томонидан киритилган. “Буни диктатура эмас Европача демократия дейиш керак”, - дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!