Туркияда бахтсиз ҳодиса юз берди, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Туркияда бахтсиз ҳодиса юз берди, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Туркиянинг Фетҳие вилоятидаги Муғла вилоятида занжирли ЙТҲ содир бўлди, натижада бир киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Haber Global хабар бермоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, 6 та автомобилнинг тўқнашуви натижасида 12 киши жабрланган. Воқеа жойига тез ёрдам гуруҳлари, полиция, жандармерия ва қутқарувчилар олиб келинган. Машиналар ичида қолиб кетган жабрланганлар олиб кетилиб, касалхонага ётқизилган. Улардан бири шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, шифохонага ётқизилган яна икки кишининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!