«Тоза ҳаво» ойлиги доирасида 200 дан ортиқ автомобилнинг ҳаракатланиши тақиқланди

«Тоза ҳаво» ойлиги доирасида 200 дан ортиқ автомобилнинг ҳаракатланиши тақиқланди


Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 60 мингга яқин автомобиль экологик назоратдан ўтказилди. Экологлар атмосферага меъёрдан ортиқ зарарли моддалар чиқарадиган 518 та автомобилни аниқлади, деб хабар беради «Подробно.уз» мухбири.

Текширув натижаларига кўра 303 нафар ҳайдовчига маъмурий кодекснинг тегишли моддалари бўйича жарималар қўлланилди. Жами 50 миллион сўмдан ортиқ пул тўлайдилар.

Бундан ташқари, 222 та автомашина ҳайдовчиларига автотранспорт воситаларидан фойдаланиш вақтинча тақиқланди.

Эслатиб ўтамиз, 10 апрелдан буён ўтказилаётган «Тоза ҳаво» ойлигининг оралиқ якунлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тақдим этилган эди. Умуман олганда, 10 майгача давом этадиган ойлик давомида экологлар 200 минг автомобилни текширади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!