Тошкентнинг Учтепа туманида учта автомобиль тўқнашди

Тошкентнинг Учтепа туманида учта автомобиль тўқнашди

Тошкентнинг Учтепа туманида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

23 июнь куни соат 09:00 ларда Ширин-Лутфий кўчалари чорраҳасида қуйидаги автомобиллар тўқнашган:

  • 1989 йилда туғилган М.С. бошқарувида бўлган Lixiang L9;
  • 1999 йилда туғилган М.Р. бошқарувида бўлган BYD;
  • 1968 йилда туғилган А.Ш. бошқарувидаги бўлган Spark.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!