Тошкентда яна бир хотира боғи пайдо бўлди

Тошкентда яна бир хотира боғи пайдо бўлди

Пойтахтдаги Авлиё Георгий Победоносец ибодатхонаси атрофига ўн бешга яқин ноёб дарахтлар экилди.

“Тошкент хилокаталпаси” номли дарах нави бундан 50 йил олдин Тошкент Ботаника боғи асосчисининг ўғли, биология фанлари доктори Николай Русанов томонидан яратилган эди. Мутахассислар дарахтлар шу йилнинг ўзида гуллашини ваъда беришмоқда.

“Биз умумий саъй-ҳаракатларимиз туфайли Тошкент республикамиздаги энг яшил, Марказий Осиёдаги энг яшил шаҳарга айланишига ишонамиз” деди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Малгинов.

Маросимда шунингдек, “Россотрудничество” ваколатхонаси, “Ғалаба кўнгиллилари”, Тошкент ва Ўзбекистон епархияси вакиллари иштирок этишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!