Тошкентда ҳиндистонлик эркакнинг жасади топилди. У хат ёзиб қолдирган

Тошкентда ҳиндистонлик эркакнинг жасади топилди. У хат ёзиб қолдирган

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган хусусий фирмада ишлаб келган 1963 йилда туғилган Ҳиндистон фуқароси Ш.Самар ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

Билдирилишича, марҳум Тошкентда вақтинча рўйхат асосида яшаб келган. У вафотидан олдин инглиз ва рус тилларида тилхат ёзиб қолдирган. Унда асосан моддий қийинчиликка тушиб қолгани, ўз жонига ўзи қасд қилгани, ушбу ҳолат бўйича ҳеч кимга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида ёзилган.

Шунингдек, марҳум тилхатда танасини Ҳиндистон Республикасига жўнатилишини илтимос қилган.
Маълум бўлишича, Ш.Самар 12 июль куни тахминан соат 12:00-13:00 оралиғида фирма биноси ичидаги ҳаммомхонада ўзининг чап билак соҳаси томирларига ва бўйин соҳасига устара ёрдамида жароҳат етказиб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Яккасарой тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!