Тошкентда Исроил фуқароси 9 та хонадонни 57 кишига сотиб, қочиб кетгани маълум бўлди

Тошкентда Исроил фуқароси 9 та хонадонни 57 кишига сотиб, қочиб кетгани маълум бўлди

Тошкентнинг Яшнобод туманида 2020 йилда Исроил фуқароси уч ойда уй қуриб бераман деб фуқароларни чув туширгани маълум бўлди. Бу ҳақда "Менинг юртим" телеканали хабар берди.

Фирибгар 9 та хонадонни 57 кишига сотиб, юртига қочиб кетган.

Энг ачинарлиси, фуқаролар яшаб турган 2 хонали уйларини сотиб, фирибгарга шундоққина тутқазишган. Мазкур фирибгарлик натижасида 830 минг АҚШ доллари миқдорида зарар етказилган.

"Суд бўлди, терговчилар алмашди, лекин ҳеч қандай фойда бўлгани йўқ. Суд жараёнлари бир йилдан бери давом этяпти", дейди жабрдийдалардан бири.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!