"Менинг айбим нима?" — 17 ёшли спортчи қиз ўз жонига қасд қилди

"Менинг айбим нима?" — 17 ёшли спортчи қиз ўз жонига қасд қилди

17 ёшли спортчи зўравонлик туфайли ўз жонига қасд қилди. Самбочи Ксения Чепонова ташқи кўринишини масхара қилишларига чидай олмади. У Тоғли Олтайскдан Новосибирскка Олимпия захиралари мактабида ўқишга кўчиб ўтди.

Спортчи қиз ўз жонига қасд қилишдан аввал каналида кечиктирилган хабар қолдирди:

«Менинг айбим нима? Кўзларим қисиқ ​​бўлиб туғилганим учунми ёки терим қорайгани учунми? Мен ўз миллатимдан ҳеч қачон уялмадим, токи баъзилар буни ҳазилга айлантира бошламагунча».

Қиз, шунингдек, яқинда севгилиси билан ажрашганини, лекин унинг ўлими бу билан боғлиқ бўлишини хоҳламаслигини ёзган. У ўз ҳаракатини «бир лаҳзада ҳаммаси жуда қийин бўлди» ибораси билан изоҳлади.

Қариндошларининг айтишича, зўравонлик сабабчиси спортчи қиз билан бирга шуғулланган самбо мураббийининг қизи бўлган. Улар мактаб раҳбариятига шикоят қилишди, аммо барчаси муваффақиятсизликка учради. Ҳозир Тергов қўмитаси раҳбари ишни шахсан ўз назоратига олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!