Тошкентда дори сотадиган сохта СЭС ходимлари пайдо бўлди

Тошкентда дори сотадиган сохта СЭС ходимлари пайдо бўлди

Пойтахтимизнинг Миробод тумани "Мовароуннаҳр" маҳалласи аҳолисига ўзларини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман бўлими ходимимиз (СЭС) дея таништириб, турли ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган шахслар пайдо бўлгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунининг 34-моддасида:
Дезинфекция тадбирлари юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш, уларнинг доирасини камайтириш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида олиб борилиши кўрсатиб ўтилган. Унга кўра:
— Эпидемик кўрсаткичлар бўйича дезинфекция тадбирлари-давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар томонидан;
— Профилактик дезинфекция тадбирлари-юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномалар асосида дезинфекция станциялари томонидан ўтказилиши белгилаб берилган.

Таъкидлаш жоизки, ўзларини “СЭС ходимлари” дея таништираётган фирибгарлар келиб чиқиши номаълум дориларни сотмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, Сиз ҳам шундай сохта “СЭС ходимлари” ни учратсангиз, аввало, зарарсизлантирувчи восита сотаётган фуқаролардан:

— хизмат гувоҳномаси;
— қайси ташкилот ёки бошқармада фаолият юритиши;
— зарарсизлантирувчи восита сотиши ва сотиб олишингизга асос сўрашга ҳақли эканлигингизни унутманг.

Сиз талаб қилган маълумотларни беришдан бўйин товлаган фирибгарларга алданиб қолманг.

Шундай вазиятда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 78 8880101 (050) Ишонч телефони, Тошкент шаҳар бошқармасининг 71 248-12-43 телефон рақами ёки Тошкент шаҳар ИИБ ва ҳудудий бўлимларига зудлик билан хабар беришингизни сўраймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!