Телеграмингизга келган "сохта" ҳаволалардан эҳтиёт бўлинг!

Телеграмингизга келган "сохта" ҳаволалардан эҳтиёт бўлинг!

Самарқанд вилоятида яшовчи И.Т. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 33 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилоятида яшовчи Н.Т. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, Н.Т. интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали ёлғон эълонлар остида сохта ҳавола жўнатиб келган. Бу эълонга ишонган И.Т.нинг банк карта маълумотларини қўлга кириб, иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги 33 млн. сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

)Мазкур ҳолат юзасидан Н.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!