Таэквондочиларимиз “Париж–2024” Олимпиадасининг жамоавий дастурида қатнашади

Таэквондочиларимиз “Париж–2024” Олимпиадасининг жамоавий дастурида қатнашади

Таэквондо WT бўйича аралаш жамоавий йўналиши йирик комплекс мусобақалар дастурига киритилмоқда. Бу ҳақда Халқаро таэквондо ассоциацияси хабар тарқатди.

Ушбу йўналиш келгуси йили ўтказиладиган Париж-2024 Олимпиадасида кўргазмали дастур тариқасида намойиш этилса, Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасидан бошлаб медаллар жамланмаси учун курашлар ўтказилиши тасдиқланди.

Бугун, 19 декабрь куни Хитойда якунига етган жаҳон кубоги сарҳисобига кўра, келгуси йили Франция пойтахтида ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари доирасида ўтадиган кўргазмали дастурда қатнашиш имкониятини қўлга киритган терма жамоалар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, Франция, Хитой, Жанубий Корея терма жамоалари каби Ўзбекистон таэквондочилари ҳам ушбу дастурда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу муваффақиятга эришишда мамлакатимиз таэквондочиларининг жаҳон кубогида қўлга киритган кумуш медали катта аҳамият касб этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!