Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди

Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди

Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Муҳокама якунида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига асосан:

– Музаффар Зафарович Кукиевни беш йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимига,

– Худойқул Тожиевич Азизов, Асқаржон Бойисович Ғафуров ва Аҳрорхон Мўминович Ҳошимхоновни беш йиллик муддатга Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси лавозимига сайлади.

Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси Қаҳрамон Улжаевнинг ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Кўриб чиқилган масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!