2024 йил 9 май куни Тошкент шаҳри Сергели туманидаги автотюнинг устахонаси қаршисида икки машина иштирокида уюштирилган пойгада юқори тезликда ҳаракатланган Kia ҳайдовчиси 27 ёшли пиёдани уриб юборди. Кейинроқ, ЙТҲда олган жароҳатлари оқибатида вафот этган шахс автоблогер, Instagram'даги avtotuning_uz канали асосчиси Дониёр экани маълум бўлди.
Ўшанда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Маълум бўлишича, айбланувчи 24 ёшли А.Х. ЖИБ Сирғали туман судининг 14 августдаги ҳукми билан 2 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Судда ҳайдовчи бир қатор йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатлангани ва пиёдани уриб юборгани тасдиқланган. Пиёда ЙТҲда олган жароҳатлари натижасида вафот этган.
Очиқ манбаларда эълон қилинган суд ҳужжатларига кўра, судланувчининг адвокати ҳукм юзасидан апелляция шикоятини киритган. 12 сентябр куни бўлиб ўтган апелляция инстанцияси суди мажлисида жабрланувчининг қонуний вакили Б.К. айбдорнинг оила аъзолари томонидан моддий ва маънавий зарарлар тўлиқ қоплангани, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, судга ариза тақдим қилган.
Судлов ҳайъати эса судланувчининг шахси, муқаддам судланмагани, айбига иқрор ва қилмишидан пушаймонлиги, оилавий ва моддий аҳволи, жабрланувчи қонуний вакилининг унга нисбатан даъвоси йўқлиги каби жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, А.Х.га нисбатан тайинланган жазони Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан шартли ҳисоблаб, синов муддати белгилашни лозим топган.
Суд ажрими билан А.Х.га нисбатан Жиноят кодекси 266-моддасининг 2-қисми билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилган. Хусусан, А.Х.нингдастлабки қамоқда сақланган 4 ой 2 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 2 йил 7 ой 28 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган. Бу асосий жазо ЖКнинг 72-моддасига асосан шартли ҳисобланиб, 2 (икки) йил синов муддати белгиланган ва суд залидан озод қилинган.
Синов муддатида А.Х.га хулқи устидан назорат олиб борувчи орган рухсатисиз Ўзбекистон ҳудудидан чиқмаслик, яшаш, ўқиш ёки иш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақда хулқи устидан назорат қилувчи органга хабар бериб туриши, вақти-вақти билан келиб бу органларда рўйхатдан ўтиб туриши мажбуриятлари юклатилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.