Электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш барқарорлиги таъминланади

Электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш барқарорлиги таъминланади

Куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш мақсадида “Иссиқлик электр станциялари“ АЖ тизим корхоналари режа асосида 53 та шу жумладан, 14 та энергоблок, 28 та қозон қурилмаси, 7 та буғ-газ қурилмаси, 1 та турбоагрегат ва 3 та газ-турбина қурилмасида таъмирлаш ишларини амалга оширди.

Электр станциялардаги тезкор гуруҳлар томонидан камчиликлар аниқланган 11 та энергоқурилмада мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда “Иссиқлик электр станциялари“ АЖ ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов шу ҳақда маълум қилди.

Унда айтиб ўтилганидек, таъмирлаш ва созлаш ишлари натижасида мавжуд электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари 291 МВт ва иссиқлик ишлаб чиқариш самарадорлиги 235 тонна соатга оширилишига эришилган. Шунингдек, электр станцияларда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини ягона энерготизимга сифатли ва барқарор узатилишини таъминлаш учун 35, 110, 220, 500 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмалари ҳамда трансформаторларда муҳим таъмирлаш ишлари олиб борилган.

– Соҳа ходимлари томонидан 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолининг электр ва иссиқлик энергиясига ўсиб бораётган талабини қондириш ва мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 29 та куч трансформаторида таъмирлаш ишлари олиб борилди. 109 та ўлчов трансформатори электр лаборатория синовларидан ўтказилди. 77 та куч трансформаторида мой ҳолати хроматографик таҳлилдан ўтказилди. 147 та ўта кучланишларни чекловчи қурилма ва алоқа конденсатори электр лаборатория синовидан ўтказилди. 10 минг 105 та улама тепловизор кўригидан ўтказилди ва бу ишлар мавсум давомида тизимли олиб борилади. 21 та ўлчов ток трансформаторининг мойи алмаштирилди, – деди М.Бекмуҳаммедов.

Шунингдек, Тошкент иссиқлик марказининг 10 та иссиқлик марказидаги 60 та қозон агрегатидан 15 таси мукаммал, 45 таси эса жорий таъмирланди.

Тадбирда таъкидланганидек, куз-қиш мавсумида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 26,8 миллиард киловатт соат электр энергияси ва 9,2 миллион Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бунинг учун 6,2 миллиард метр куб табиий газ, 2,8 миллион тонна кўмир ва 100 миллион метр кубер ости гази сарфланиши кўзда тутилган. Зарур ҳолатларда захира ёқилғиси сифатида мазут ишлатилади.

Ахборот хизмати раҳбарининг сўзига кўра, айни кунларда барча электр станциялар ва марказларида навбатчилик асосида энергия қурилмаларнинг узлуксиз ишлаш жараёнини мувофиқлаштирувчи махсус тезкор штаблар фаолияти шакллантирилган. Қуз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун улар таркибига 2 мингдан ортиқ малакали мутахассис ҳамда 112 та махсус техника бириктирилган. Раҳбар ва масъул мутахассислардан иборат 10 та навбатчилик гуруҳининг туну кун фаолияти йўлга қўйилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса....

Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.

Сурияликлар пул тўла қоплар билан банкларга бостириб киришмоқда

Дамашқдан олинган суратларда одамлар банкларга, баъзан катта ахлат қопларига ўралиб, яроқсиз қоғоз пулларни олиб кетаётганини кўриш мумкин.

Келажакда Россия янги ҳудудларни босиб олади

Айтганча, агар мамлакатимиз таркибига яна янги, лекин бизга жуда яқин ҳудудлар қўшилса, бу тажрибадан келажакда ҳам фойдаланиш мумкин.

Саудия Арабистони хазина топди, нефть конларида «оқ олтин» аниқланди

Бу қиролликнинг нефтга бой иқтисодиёти учун нимани англатади?

Наоя Иноуэ ниҳоят Муроджон Аҳмадалиевга жавоб қайтарди

Мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ Муроджон Аҳмадалиевнинг чорловига жавоб қайтарди.

Суриянинг янги раҳбари Исроилга сигнал юбормоқда

Сурия Исроилга қарши ҳужумларни амалга ошириш учун таянч нуқтасига айланмайди.

Учинчи жаҳон уруши бўйича тахминлар билдирилди

Американинг Newsweek журнали, агар учинчи жаҳон уруши бошланса, фронт Европанинг шимоли-шарқида чўзилиши мумкинлигини тахмин қилди.

Самарқандда Tesla Cybertruck “права”сиз бошқарилган

“Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий тартибда баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш жарима майдончасига жойлаштирилган”, – дейилади хабарда.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Россиялик полициячилар оммавий равишда ишдан кетмоқда

Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.

Исроил раҳбарияти ҳибсга олинишига биргина давлат тиш-тирноғи билан қарши чиқмоқда

21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.

«Энди жуда қийин бўлади»: Килиан Мбаппе Лионел Месси тажрибасидан сўнг Криштиану Роналду билан ўйнай олмаганидан афсусдалигини айтди

Килиан Мбаппе «Реал Мадрид» афсонаси Криштиану Роналду билан кийиниш хонасини баҳам кўра олмаслигидан афсусда.

«Оғир кунлар олдинда»: руслар Херсонга бостириб кирди

Россиянинг қўпорувчи гуруҳлари Херсон томон олдинга силжишга ҳаракат қилди. Украина мудофаа кучлари уларни топиб йўқ қилди.

Россия олти давлат элчихоналарига ҳужум қилди

Киевда Россиянинг ракета ҳужуми натижасида олтита хорижий элчихона зарар кўрди, деди Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Георгий Тихи.

Украина жуда махфий Америка дронларидан фойдаланади

Украина АҚШдан 5 мингдан ортиқ Phoenix Ghost учувчисиз учиш аппаратларини олган, улар ҳақидаги маълумотлар фавқулодда сир сақланади.

WSJ: Трамп ва Путин дунёни бўлишиб олади

The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.

НАТО «Россия билан урушга тайёрланмоқда»

Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.

Песков Путиннинг «дуэли» ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.

Босқинчилар Ғазо шаҳрида кўчирилганлар жойлашган иккита мактабга ҳужум қилди

15 киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланди.

Киевдаги «Орешник тажрибаси» билан таҳдид қилиш

Путин ғарбнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россиянинг янги ўрта масофага учувчи гипертовушли «Орешник» ракетасини тута олмаслигидан мақтанди.

Путин қийин аҳволдаги Россия иқтисодиёти ҳақида қандай фикрда?

Россия Марказий банки жорий йилнинг жума куни навбатдаги йиғилиш ўтказади, унда фоиз ставкаларининг оширилиши кутилмоқда.

Бўстонлиқда эр-хотин ва унинг 8 яшар ўғли вафот этди

Бу фожиага ҳам ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.

Салкам 1 млрд сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Кўкдала туманида МЧЖ раҳбари иситиш тизимини таъмирлашда 934,4 млн сўмни ўзлаштирган.

Путиндан кейин Украина ўз шартларини эълон қилди

Олий Рада раиси Руслан Стефанчук Украина Россия билан ўз шартлари асосида музокаралар олиб боришга тайёрлигини айтди.

Путин Россия разведка хизматларини танқид қилди

Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.

Путин Украинада ҳар кунги олға силжишларни даъво қилмоқда

Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.

Путин журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди

Россия президенти Владимир Путин америкалик журналистнинг матбуот анжуманида берган саволига кескин жавоб берди.

Арабистон Исроилнинг Фаластин давлатини очиқ тан олиш шартидан воз кечди — ОАВ

Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги нормаллаштириш бўйича музокараларда сезиларли «ютуқ»ларга эришилди.

Вьетнамда караокедаги ёнғинда 11 киши ҳалок бўлди

Вьетнам жамоат хавфсизлиги вазирлигининг хабар беришича, бир киши “ўт қўйганликда” гумонланиб ҳибсга олинган.

Нигериядаги ярмаркада 32 нафар бола ҳалок бўлди

Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Даҳшат! Қашқадарёда ота ва унинг 3 фарзанди вафот этди

Фожиага ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.

Таркибида тақиқланган модда бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб келган фуқаро қўлга олинди

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.

Зеленскийдан Владимир Путин билан музокаралар столига ўтиришга тайёрмисиз, деб сўрашди

Украина армияси ўз кучи билан Қрим ва Донбассни қайтариб ололмайди, деди Украина президенти.

Украинадаги рус қўшинлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда

Украинадаги рус қўшинлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда ва фронтда вазият жуда кескин.

Камол Адвон касалхонаси ходими Исроил ҳужуми бўлган «даҳшатли» тунни тасвирлаб берди

Камол Адвон касалхонасининг ҳамширалик бўлими раҳбари Ийд Сабба Ғазонинг шимолидаги муассасада кечган тунни «даҳшатга тўла» деб таърифлади.

Сурияда 100.000 дан ортиқ жасади бўлган оммавий қабр топилди

Сурия Фавқулодда Ишчи Гуруҳи раҳбари Мустафо Сурияда бундай оммавий қабрлар бундан ҳам кўп бўлиши мумкинлигини тан олди.