Хитой ва Бразилия жума куни БМТ Бош ассамблеяси доирасида Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича ўз таклифларини муҳокама қилиш учун халқаро йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, йиғилишда Бразилия, Хитой, Индонезия, Жанубий Африка ва Туркия каби 17 давлат иштирок этди.
Венгрия ОАВларига таяниб, «Украйинска правда» газетасининг хабар беришича, ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда қатнашмайдиган ва Россия билан дўстона муносабатда бўлган Венгрия ҳам ташаббусга қўшилиш ниятида.
Пекин ва Бразилия «Тинчлик дўстлари» платформасини яратиш ниятида, унинг иштирокчилари унинг тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И йиғилишда уруш авж олишининг олдини олиш, оммавий қирғин қуролларидан фойдаланиш ёки атом электр станцияларига ҳужумлардан қочиш зарурлиги тўғрисида келишиб олинганини айтди, деб хабар бермоқда Reuters.
«Россия ва Украина бир-биридан ажралиб бўлмайдиган қўшнилар, шунинг учун улар ўртасидаги келишув ягона реал вариант», - деди Ван И.
Ғарб давлатлари Хитойни Россияга электрон компонентлар етказиб бериш орқали қурол ишлаб чиқаришга ёрдам беришда ва Ғарб санкцияларини қўллаб-қувватламасликда айблайди. Пекин ўзининг бетараф позициясида туриб олди.
Зеленский сентябрь ойи ўрталарида Бразилиянинг Метрополес нашрига берган интервьюсида Бразилия ва Хитой ҳукуматлари томонидан таклиф этилган тинчлик режаси Россия манфаатларига кўпроқ мос келиши ва Киев учун номақбул бўлиб қолаётганини айтди. У бу ташаббусни «бузғунчи» деб таърифлади.
Хитой ва Бразилия шу йилнинг май ойи охирида Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича ўз таклифларини эълон қилган эди. Улар можарога барҳам беришнинг ягона йўли барча томонларнинг тенг иштирокида тинчлик музокараларини олиб бориш эканлигини таъкидладилар.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг айтишича, Москва Бразилия ва Хитой ташаббусини олқишлайди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.