Футбол бўйича Саудия Про Лигасининг 5-турида “Ан-Наср” “Ал-Ваҳда”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди.
Ар-Риёд клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 56-дақиқада пенальтидан гол урди.
Португалиялик футболчи фаолиятидаги 903-голига ва клублар миқёсида 771-голига муаллифлик қилди.
Роналду “Ан-Наср” сафидаги 17-пенальтисини ҳам аниқ амалга оширди. Бутун фаолияти давомида Криш 196 та пенальти тепган ва уларнинг 166 таси дарвозадан жой олган.
Жорий мавсумда 39 ёшли форвард клуб ва терма жамоада 9 та ўйин ўтказиб, 8 та голга муаллифлик қилди. Чемпионатда эса голлари сонини 4 тага етказди ва тўпурарлар рўйхатида 3-ўринда бормоқда. Фақатгина Карим Бензема (“Ал-Иттиҳод”, 5 та гол) ва Александар Митрович (“Ал-Ҳилол”, 8 та гол) ундан олдинда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.