Исроил ҳарбий-ҳаво кучларига кўра, ҳаракат бош қароргоҳи Ливан пойтахти марказидаги турар-жой бинолари остида қурилган. У ерда «Ҳизбуллоҳ»нинг юқори мартабали аъзолари бўлиши мумкин, дея хабар беради Исроил матбуоти.
Аввалроқ, Исроилнинг Ливанга берган зарбалари натижасида бир суткада 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 150 дан ортиқ киши жароҳатланган эди. Қуролли кучлар 220 га яқин нишонга зарба берди.
Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги қарама-қаршилик Ливанда алоқа воситаларининг кетма-кет портлашларидан кейин авж олди. Яҳудий давлатининг ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат жанубига, шунингдек, Байрутга ҳаводан ҳужум қила бошлади. Ҳатто бир куннинг ўзида 600 нафарга яқин тинч аҳоли ҳалок бўлди. Уларнинг ичида кўплаб аёллар ва болалар бор эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Исроил «Ҳизбуллоҳ» раҳбари Ҳасан Насруллани ўлдириш учун зарба берган. Аммо Эроннинг Tasnim агентлиги хабарига кўра, Насрулла тирик ва хавфсиз жойда бўлиб турибди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.